«диёр имомхўжаев» тегли мақолалар


«Пахтакор» ва «Сурхон» клублари хусусийлаштириш арафасида турибди — Диёр Имомхўжаев
15 январ 2024, 17:14

«Пахтакор» ва «Сурхон» клублари хусусийлаштириш арафасида турибди — Диёр Имомхўжаев

ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев «Пахтакор» ва «Сурхон» футбол клублари хусусийлаштириш арафасида эканини айтди. «„Сурхон“ аслида бир йил олдин хусусийлаштирилиши керак эди, лекин клубда бундан аввал ишлаган одамларнинг баъзи хатолари бор, прокуратура буни ўрганмоқда», — деди у.

ПФЛ Ўзбекистон Кубоги финалига бағишланган видеоанонс чиқарди. Бу роликни деярли ҳамма мақтаяпти
9 ноябр 2023, 19:12

ПФЛ Ўзбекистон Кубоги финалига бағишланган видеоанонс чиқарди. Бу роликни деярли ҳамма мақтаяпти

«Насаф» ва ОКМК футбол клублари 12 ноябрь куни Ўзбекистон Кубоги финалида тўқнаш келади. Мусобақа ташкилотчиси ЎзПФЛ финал олдидан махсус видеоанонс тайёрлади. Икки жамоа мураббийлари ва футболчилари иштирокида олинган ролик жамоатчилик томонидан асосан илиқ кутиб олинди.

ЎзПФЛ ва ЎФА ўртасида келишув имзолаш вақти келди — Диёр Имомхўжаев
27 феврал 2023, 18:59

ЎзПФЛ ва ЎФА ўртасида келишув имзолаш вақти келди — Диёр Имомхўжаев

Давлат бюджетидан «бир тийин ҳам олмайди»ган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси даромади ва харажати ҳақида кетма-кет иккинчи йил жамоатчиликка ҳисобот берди. ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев унинг ташкилоти 2023 йилда болалар, аёллар ва футзал мусобақаларини ортиқ ўтказмаслигини маълум қилди.

Диёр Имомхўжаев 4 йилга ПФЛ бош директори бўлди
31 март 2022, 16:05

Диёр Имомхўжаев 4 йилга ПФЛ бош директори бўлди

2020 йилдан бери Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Диёр Имомхўжаев 4 йил муддатга ташкилотга бош директор этиб сайланди.

Жамоалардан пул оладиган эмас, уларга пул берадиган ташкилотга айланишимиз керак — ЎзПФЛ раҳбари
5 феврал 2022, 21:03

Жамоалардан пул оладиган эмас, уларга пул берадиган ташкилотга айланишимиз керак — ЎзПФЛ раҳбари

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 2021 йилда 15,7 млрд сўм ишлаб топган, мусобақалар ўтказиш учун эса 16 млрд сўм сарфлаган, бу ЎзПФЛнинг ОАВ олдидаги илк очиқ молиявий ҳисоботида маълум қилинди. «Аввал, жамоалардан пул олмайдиган ташкилотга айланиб олишимиз, ундан кейин жамоаларга пул берадиган ташкилотга айланишимиз керак», — деди ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев. Қолаверса, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази очилиши ҳам қайд этилди.

«Пахтакор»дан ташқари яна 12 та футбол клубининг улушлари ҳокимликлар ва давлат компанияларига ўтказилди
20 май 2021, 17:28

«Пахтакор»дан ташқари яна 12 та футбол клубининг улушлари ҳокимликлар ва давлат компанияларига ўтказилди

«Пахтакор» дан ташқари яна 8 та Суперлига ва 4 та Про лига жамоаларининг акциялари ҳокимликлар ва давлат компаниялари маъмуриятига уларни кейинчалик сотиш шарти билан топширилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги энди «Бунёдкор»нинг эгаси ва бош ҳомийсига айланди.

«Ҳакам янги ўзгаришларга тупуриб кетди» — Диёр Имомхўжаев
19 март 2021, 15:31

«Ҳакам янги ўзгаришларга тупуриб кетди» — Диёр Имомхўжаев

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбари Диёр Имомхўжаев «Сўғдиёна» — «Турон» учрашувида ҳакам билан содир бўлган ҳолат юзасидан фикр билдирди. Имомхўжаев ҳакам шу йўл билан футболдаги ўзгаришларга тупургани, футболдан кетган айрим инсонларга содиқлигини кўрсатганини айтиб ўтди.

Вадим Абрамов 20 майдан миллий терма жамоа йиғинни бошлашини айтди, ЎзПФЛ эса бундан бехабар
17 март 2021, 17:38

Вадим Абрамов 20 майдан миллий терма жамоа йиғинни бошлашини айтди, ЎзПФЛ эса бундан бехабар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов 20 майдан бошлаб йиғин ўтказилишини маълум қилди. Ўзбекистон Профессионал лигаси раҳбари чемпионатнинг 10 ва 11 турлари 20−31 май оралиғига белгилангани, лекин тақвим ўзгариши ҳақида ЎзПФЛ расмий маълумот олмаганини қайд этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг